“ТОЗА ҲАВО” ОЙЛИГИ ТАДБИРЛАРИДА ФАОЛ ҚАТНАШАЙЛИК!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2022 йил 9 апрель 03-03/3-873-сонли ҚЎШМА КЎРСАТМАсига асосан  Республика миқёсида “Тоза ҳаво” ойлигининг I-босқичи 10 апрелдан 10-майгача ва II-босқичи 10-августдан 10-сентябргача ўтказилиши белгиланган.

“Тоза ҳаво” ойлиги тадбирларини сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти Ҳокимининг 2022 йил 10 апрелдаги 105-12-0-F/22-сонли Фармойиши чиқарилиб, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Хоразм вилоят ИИБ ЙХХБ билан “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

Тадбирни амалга оширишдан мақсад, автотранспорт воситаларининг атроф табиий муҳитга зарарли таъсирини камайтириш, корхона ва фуқаролар тамонидан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги,“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлари ва қонун ости хужжатларига риоя қилинишига йўналтирилган.

“Тоза ҳаво” ойлиги тадбирларида вилоят ИИБ ЙХХБ ходимлари билан хамкорликда мунтазам ЙПХ масканларида, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда хамда кўчаларда харакатланаётган автотранспорт воситалари текширилиб, экологик носоз деб топилган автотранспорт воситаларининг хайдовчиларига нисбатан тегишли маъмурий (МЖтКнинг 87-моддаси ва 125-моддасининг тегишли қисмлари билан) чоралар кўрилмоқда ва автотранспорт воситасининг носозлиги бартараф этилгунга қадар улардан фойдаланиш (“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 13-моддаси талабига асосан) вақтинчалик тақиқлар қўйилмоқда.

“Тоза ҳаво” ойлигиЭкология ва атроф муҳитни  муҳофаза қилиш қўмитаси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари хизматларининг ўзаро узвий ҳамкорлигида амалга оширилади. Шунингдек, мазкур тадбирни ўтказишда корхоналар, ташкилотлар, илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб этилиши мумкин.

Кўчма манбаларлардан ташланаётган ифлослантирувчи моддаларни ўлчаш бўйича махсус асбоблар мавжуд бўлиб, бензин ва газ ёқилғисида ҳаракатланадиган автотранспортлар учун  ФА-121, Инфролит 1100, Автотест ва бошқа асбоблар ва дизелли двигателларнинг ишлатилган газларидаги зарарли тутун қалинлигини ўлчаш учун КИД-1. ТОЗАЛ-Д, Мета каби асбоблар ёрдамида аниқланади вамазкур асбоблар ёрдамида олинган натижалар давлат стандартларига солиштирилади.

  Туман инспекция ходимлари ўз худудида назорат ишларини амалга ошириш мақсадида ўзларининг чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқдилар ва Йўл харакати хавфсизлиги бўлимлари билан биргаликда транспорт воситаларини асбобий усулда белгиланган постларда амалга оширмоқдалар.

Вилоятимизда атмосфера ҳавосига ташлама ташловчи асосий маанбалар  кўчма маанбалар хисобланади.Яъни 90,2% ташламалар автотранспортлардан атмосфера хавосига ташламалар чиқарилади.2021 йилда атмосфера ҳавосига кўчма манбаларда автотранспорт воситаларини бензин ёқилғисидан таабий газ яъни метан, пропанга ўтказилиши натижасида атмосфера хавосига ташланадиган ташламаларнинг 6,5 тонна камайишига олиб келди.

 

Ҳазорасп туман экология Инспекцияси бошлиғи                                           Р.Қурбонов.