“Судья ва ёшлар” учрашуви
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди раиси Мурод Рўзметов иштирокида бугун “Судья ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув очиқ мулоқот тарзида олиб борилди ва суд раиси соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, судьялик касбининг адолатни, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, келгусида мазкур жабҳада фаолият олиб боришни истаган ёшлар мустаҳкам билим олишга интилиши, ўз устида ишлаши зарурлигини таъкидланди.
Шунингдек, ўқувчиларга бугунги кунда вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилиб, суд мажлисларида кўриб чиқилаётгани ачинарли ҳолат эканлиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Учрашув давомида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва ўз фикрларини билдирдилар.
Тадбир сўнгида бу каби очиқ мулоқотлар келгусида ўқувчиларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлашга замин яратиши, ҳуқуқий саводхонлигини оширишини инобатга олган ҳолда давомли ўтказиш белгилаб олинди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.