Сенат кўмитаси раиси Ҳазорасп туманида бўлди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 28 сентябрдаги КҚ-410-IV-сонли Қарорига асосан ҳудудларда репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов туманда бўлди.
Дастлаб сенат кўмита раиси туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича туғруқхона фаолияти, она-бола учун яратилган шароитларни ўрганди.
Шундан сўнг, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари бўлимида ва “Камолот” маҳалласидаги контейнер тиббиёт пункти фаолияти, аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишиб, амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўз фикр ва тавсияларини билдирди.
Ўрганиш жараёнларида вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Сотиболдиев ва бошқа масъуллар қатнашди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.