Сайхунобод тажрибаси: Хонадон томорқасидан ишдан бўш пайтида юқори даромад олаётган Озод Атажонов.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Инсон дунёда яшар экан, ўз ҳаётини гўзал ўтказишга ҳаракат қилади. Биз сўз юритмоқчи бўлган "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими" фахрий унвони соҳиби Озод Атажонов ҳам шундай инсонлардан биридир.

 

Озод Атажоновни Карвак маҳалласида танимайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Уни нафақат устоз сифатида, балки файзли хонадонинг ибратли оила бошлиғи сифатида барча ҳурмат қилади.

Озод аканинг хонадонида бўлган инсон ўзини гўзал гўшага тушиб қолгандек тасаввур қилади. Бир томонда 30 дан ортиқ гул турлари сизга завқ берса, бир томонда томорқасида ўсиб турган турли мевали дарахтлар ўзгача кайфият беради.

 

 

Туман Халқ қабулхонасининг ташаббуси билан ушбу хонадонда семинар ташкил қилинди.

Семинар иштирокчилари О.Атажоновнинг фаолияти, томорқа маданияти, паррандачилик, чорвачилик, биогомус , гуллар етиштириш бўйича танишдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар. 

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати.