САЙЁР ҚАБУЛ КАРВАК ҚИШЛОҒИДА ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг навбатдаги сайёр қабули  Карвак қишлоғидаги Карвак маҳалласида бўлиб ўтди.

Ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар   моддий ёрдам, бандлик, тиббиёт, газ таъминоти, ер масалалари бўйича  мурожаат қилдилар.

Фуқаролар мурожаатининг ижобий бажарилиши бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар ва мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Албатта, бугун барчамизнинг асосий вазифамиз халққа хизмат қилиш, уларни рози қилишдир. Бу борада олиб борилаётган ижобий ишлар одамларнинг давлат идораларига, раҳбарларга бўлган ишончини орттирмоқда.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С. Ходжамуратов, туман адлия бўлими раҳбари Ш.Яқубов ва идора ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул жараёнлари карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.