Пайшанба Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни
Автор:
Сабрижамил
Ҳафтанинг Пайшанба куни “Профилактика куни” муносабати билан бугун Боғдор маҳалласида жойлашган 5-сонли ҳуқуқ тартибот маскани олдида тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими М.Абдуллаев, туман прокурори Д.Мадиримов, ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, маҳаллалар еттилиги иштирок этди.
Тадбир давомида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, маҳалла осойишталиги йўлида биргаликда иш олиб бориш, шунингдек йўриқномага амал қилиш лозимлиги борасида сўз юритилди ва масъулларга бир қатор топшириқлар берилди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.