Пайшанба Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни жойларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу муносабати билан бугун Ҳазорасп тумани Боғдор маҳалласида ЖИБ Ҳазарасп туман суди раиси М.Рузметов томонидан Сайёр суд ўтказилди.

 

Тадбир аввалида йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг нормаларини тўғридан-тўғри қўллаш масалалари, коррупция ҳамда тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишда жамоатчиликнинг иштироки муҳимлиги юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, тақдим қилинган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид 22 та материал кўриб чиқилди. Якунда 18 нафар шахсга нисбатан тегишли жазолар қўлланилди ва 4 нафар шахсга нисбатан ишлар ярашувга асосан тугатилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати.