#ПРЕСС_ТУР_ИККИНЧИ КУНИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK


Бугунги кунда юртимизда болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларни алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунки, бугунги кун болалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, талабга жавоб берадиган мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланмоқдалар.

Бу борада туманимизда ҳам туман ҳокими томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда ва МТТларида жажжи болажонларимиз учун барча шароитлар яратилган.

Хусусан, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида МТТларида яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида журналист ва блогерлар иштирокида Пресс тур ташкил этилди ва улар тумандаги 10-сонли Мактабгача таълим ташкилотида бўлдилар.

Ўтказилган Пресс тур давомида журналист ва блогерлар бу ерда тарбияланувчи болажонларимиз учун яратилган шароитлар яъни улар истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, ошхонада ходимларнинг гигена қоидаларига риоя қилиш ҳолати билан танишдилар.

Шунингдек, болажонлар томонидан айтилган шеър, эртаклар тингланиб, уларнинг ҳар бирига ижодкор Чаросхон Оллоёрованинг “Омадли маймун” эртаклар китоби тақдим қилинди.

Шунингдек, МТТ ходимлари билан суҳбатлашиб, улар орқали ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.