ПАХТА КАРВОНИ ЮРДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп туманида 2022 йил ҳосили учун етиштирилган пахта йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган “Ҳосил карвони” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов, сектор раҳбарлари, туман имом-хатиблари, меҳнат фахрийлари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, пахтакор деҳқонларни ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклаб, ҳосилни нест-нобуд қилмай сифатли йиғиб-териб олишга бор имкониятни сафарбар қилишга чақириб, фермер хўжаликлари раҳбарларига куч-ғайрат тилади.

Шундан сўнг ҳосилнинг барокатли бўлишини тилаб, қуръон тиловот қилинди ва қурбонликка жонлик сўйилди.

Маълумот ўрнида: жорий йилда туманда 5 минг 500 гектар ер майдонига “Хоразм-150” нави, чигит экилган бўлиб, фермерлар кластерга 20564 тонна пахта хомашёсини сотишни режалаштирган.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.