Очиқ суд ўтказилди
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди раиси М.Рўзметов иштирокида бугун тумандаги “Мухомон” маҳалласида Очиқ суд мажлиси ўтказилди.
Очиқ суд мажлисида Тупроққалъа туман Муҳаббат маҳалласида яшовчи Ш.Ж томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “л” бандида назарда тутилган жиноий иши кўриб чиқилди.
Суд аввалида жиноий иш тафсилоти таништирилиб, жабрланувчининг, судланувчининг, адвакатнинг фикрлари эшитилди. Судланувчи Ш.Ж қилмишидан пушаймонлигини, енгиллик беришни сўради. Аммо, қилмиш-қидирмиш деганларидек, судланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “л” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида ЖИБ Чирчиқ шаҳар судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳукмига кўра, тайинланган жазонинг ўталмай қолган 1 йил 4 ой 2 кунини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ҳукмдан норози тарафлар шикоят ёки протест билдиришга ҳақлилиги тушунтирилди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.