Очиқ мулоқот


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлигида журналист ва блогерлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари Дилбар Бекчанова охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда турли нохолис ва ёлғон хабарлар тарқатилаётган ҳолатлари учраётгани ва бундай ёлғон хабарлар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик мавжудлиги хусусида гапириб ўтди.

 

 

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда эълон қилиниб борилаётган хабарларни тарқатиш, оммага етказишда ҳушёрликни ошириш, авваламбор хабарнинг аниқлиги ва ишончлигини расмий манбаалар орқали текшириб олиш лозимлиги борасида тавсиялар берилди.

Очиқ мулоқот давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва ўз фикрларини билдирдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.