“Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

 

Бугун тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирда тумандаги мавжуд мактабларнинг 9-синфини битирувчи ўқувчилари иштирок қилди.

Улар касб-ҳунар мактабида ўқувчиларнинг касб-ҳунар эгаллаши учун яратилган шарт-шароитлар, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмалари билан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлдилар.

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.