Очиқ_Мулоқот
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ички ишлари органлари пропация гуруҳлари ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқотда Вазирлик ва ИИБ раҳбарияти қатнашиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар бердилар.
Бундан кўзланган асосий мақсад назорат остидаги шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга яқиндан ёрдам кўрсатишдан иборатдир.
Очиқ мулоқот давомида назорат остидаги шахслар билан яқин мулоқотда бўлиш мақсадида ИИБ раҳбариятнинг қўл телефонлари ёзилган визиткалари ҳам тарқатилди.
Шунингдек, уларга судлар томонидан ўрнатилган тартиб ва чеклашларга риоя қилмаган назорат остидаги шахсларнинг жазолари бошқа оғир турдаги жазоларга алмаштирилганлиги юзасидан видеороликлар намойиш қилинди.
Мулоқот давомида берилган имкониятлар, авф ва бағрикенглик учун фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.