Обод маҳалла
Автор:
Сабрижамил
Бугун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазир ўринбосари М.Муҳитдинов, Президент Админстрациясининг масъул ходими, Э.Юсупов, вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қурбанов ва туман ҳокими Ў.Машариповлар 1-сектор ҳудудидаги “Қиртепа” маҳалласида бўлдилар.
“Обод маҳалла” дастури доирасида маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, маҳалла аҳолиси, нуронийлар ва тегишли мутасадди идора-ташкилот раҳбарлари билан учрашдилар.
Шунингдек, “Обод маҳалла” дастури доирасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.