ОТА КАСБИНИ ДАВОМ ЭТАЁТГАН ФАРЗАНД


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Халқимизда  “Ҳунарли киши хор бўлмас”, деган ҳикмат бор.  Чунки, Ҳунар туганмас бойликдирки, у қанча сарф қилинмасин камайиб қолмайди.   

Тандирчи ҳунарманд Зарифбой Оллаберганов ҳам ҳунарманд. У 35 йилдан буён қишин-ёзин ўз хонадонида тандир ясаш билан машғул. Унга ўғиллари ва шогирдлари ёрдам беради.

 Бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов маҳалла ҳоким ёрдамчиси ҳамроҳлигида ҳунарманд билан учрашди ва фаолияти билан танишди.

-Тандирчилик – отамерос ҳунар. Отам кўп йиллар тандирчилик билан шуғулланган. Болалигимдан бу касбга меҳр қўйганман, бунинг ўзига хос завқи бор. Чунки, тандир  оддий тупроқдан ясалмайди. У бошқача яъни ранги сариқ, қайишқоқ бўлади. Бу тупроқдан кулоллар ҳам фойдаланади. Одатда 3 хил тандир ясаймиз: хонадон, новвойхона ва сомса тандир. 3 нафар шогирд чиқардим.  Битта тандир 3 кунда тайёр бўлади.  Тирикчилигимиз ҳам мана шу ҳунар ортидан бўляпти. Даромадимиз яхши. Шунинг орқасидан уйли-жойли, машинали бўлдик. Тўй қилдик,-дейди  Зарифбой Оллаберганов.

 

Дарҳақиқат, ҳунардан ризқинг унар, деганларидек, қишлоқдаги оддий бир оила ҳунар ортидан кам бўлгани йўқ. Оила ҳалол меҳнати туфайли ҳурмат топган. Хонадонда тайёрланган тандирлар эса туманнинг кўплаб хонадонларига кириб борган.

Туман ҳокими  тандирчи Зарифбой Оллаберганов билан ҳайрлашар  экан ҳунарманднинг ишларига ривож тилаб, эл хизматидан асло чарчамаслигини тилади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.