"ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ" ВАЗИФАСИНИ БАЖАРИШГА КИРИШДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK



Тумандаги “Зиёлилар” маҳалла фуқаролар йиғинида “ҳоким ёрдамчиси” лавозимида ўз иш фаолиятини эзгулик тадбирлари ва маҳалланинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб чиқишдан, шунингдек ҳудудда қилиниши лозим бўлган бир қатор муаммо ва масалаларни бартараф этишдан бошлаган Анварбек Курязов аҳоли хонадонларида бўлди.

Хонадонма-хонадон юрган Анварбек Курязовга 83 ёшли Сафаргул момо Бегматова дори-дармон олишда, Багандик Абдуллаев иш билан банд бўлишда, 9 ёшли, 1-гуруҳ ногирони Дурдона бону учун ногиронлик аравачаси зарурлиги, Ахмеджон ота Абдуллаев моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди.


Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар билан учрашиб, кредит ажратиш белгиланди.

Дарҳақиқат, ушбу хайрли ишларни амалга ошириш, яъни фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик қилишига кўмаклашиш асосан аҳолининг камбағаллик даражасидан чиқишида муҳим аҳамият касб этади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.