“ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ”ДАСТУРИ ДОИРАСИДА АЖРИТИЛГАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида жорий йилда тижорат банклари томонидан ажритилан имтиёзли кредитлар тўғрисидаги
М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги
ПҚ-4498-сонли қарорларига мувофиқ АТ Халқ банки, Микрокредитбанк АТБ ва Агробанк АТБлари томонидан 2020 йилда Ҳазорасп туманида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасидаги лойиҳаларни кредитлашнинг мақсадли параметрлари учун 14,4 млрд.сўм миқдорида ҳудуд аҳолисига имтиёзли кредитлар беришнинг йўналишлари белгиланган.

Жорий йилнинг январь-август ойларида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида қонунчиликда тақиқланмаган йўналишлар бўйича 918 та кичик ва йирик лойиҳалар истиқболли деб баҳоланиб, уларга 14,4 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

Жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 767 та лойиха 11,4 млрд. сўм 799 та янги иш ўрни;

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 62 та лойиҳа 246 млн. сўм 62 та янги иш ўрни;

“Yoshlar – kelajagimiz” дастури доирасида 8 та лойиҳа 1,0 млрд. сўм 16 та янги иш ўрни;

Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида 58 та 1,6 млрд. сўм 137 та янги иш ўрни;

Маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғарманинг дастури доирасида 23 та лойиҳа 163.4 млн. сўм 23 та янги иш ўрни;

Шунингдек, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 767 та лойиҳа 11,4 млрд. сўм 799 та янги иш ўрни яратилиб, 10 хил турдаги лойиҳаларнинг молиялаштирилиши таъминланди.

Жумладан, чорвачилик йўналиши бўйича 119 та лойиха 1,3 млрд  сўм, паррандачилик йўналиши бўйича 18 та лойиха 957 млн сўм, асларичилик йўналиши бўйича 1 та лойиха 30,0 млн сўм, иссикхона ташкил этиш бўйича 420 та лойиха 1,8 млрд сўм, бошқа қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 23 та лойиҳа 668,0 млн сўм; тикувчилик йўналиши бўйича 99 та лойиха 2,5 млрд.сўм, ҳунармандчилик йўналиши бўйича 1 та лойиха 30,0 млн.сўм, хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича 53 та лойиха 2,6 млрд сўм, ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича 31 та лойиҳа 1,5 млрд сўм ҳамда бошқа йўналишлар бўйича 2 та лойиҳа 32,0 млн сўмлик кредитлар

Дастур доирасидаги ушбу лойиҳаларнинг истиқболлигини танлаб олиш ва уларга кредит маблағлари ажратилишида:

биринчидан, кам таъминланган оилаларни қамраб олган ҳолда уларнинг даромад топишига қаратилган фаолият йўналишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги;

иккинчидан,“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида белгиланган фаолият турларига мос келиши;

учинчидан, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир даражасининг юқорилиги;

тўртинчидан, ҳудудларда камбағалликни қисқартиришда ҳиссаси юқори бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилишига алоҳида эътибор қаратилди.

2020 йилнинг қолган даврида дастур ижросининг натижадорлигини таъминлаш ва бу орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини яхшилаш, янги иш ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

(Ушбу мақола Марказий банк маълумотлари асосида тайёрланди).

 

Аҳоли ва тадбиркорларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
М АЪ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарорига асосан оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини тадбиркорликка ўқитиш, билим кўникмаларини ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 7 ойлик якунида Ҳазорасп тумани ҳокимлигининг молия бўлими томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги ишлар амалга оширилди. Хусусан:

Туманда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бу борада соддалаштирилган механизмларни тушунтириш юзасидан     20 та маҳалла фуқаролар йиғинида 1 325,0 минг та хонадонга ва 4 та маҳаллаларда 82 нафар тадбиркорларга тарғибот материаллари (203  дона услубий кўрсатмалар, 1803 минг дона буклет, флаер, брошюралар) тарқатилди.

  1. Соҳада амалга оширилаётган ишлар, пандемия даврида тадбиркорликни қўллаб қувватлаш борасида киритилаётган ўзгартириш ва белгиланган чора-тадбирлар бўйича 1 марта телевидение орқали кўрсатувлар тайёрланди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлик фаолияти асослари” мавзусида жорий йилнинг 7-январидан 20-мартигача ўтказилган ўқув семинар графигига асосан туманимизда 4 кун ўқув семинарлар ташкил қилинди ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

  1. Газета ва журналларда соҳага оид 2 та мақолалар ҳамда ижтимоий тармоқлар ва ҳокимлик расмий вебсайтларида 7 та пресс-релизлар чиқарилди.
  2. Туман маҳалла фуқаролар йиғинида 1 658 нафар аҳоли иштирокида ўқув семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда кичик ва ўрта бизнес фаолияти истиқболлари бўйича кенг кўламдаги тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.