Бугунги кунда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Бунинг учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилган.
Иш билан банд бўлган аҳолининг катта қисми ҳам ушбу тармоқда меҳнат қилади. Тармоқда фаолият юритаётган тадбиркор ва кичик бизнес ваклларини қийнаётган муаммо нимада ва қандай тўсиқларга дуч келишмоқда.
Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида бугун Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов тумандаги “Карвак” маҳалласида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот олиб борди.
Очиқ мулоқотда Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этди.
Мулоқот давомида тадбиркорлар кредит ажратилиши, кадастр, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун ер майдони, гаров ва шу каби бир қатор масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.
Тадбиркорларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим изланиб, масъулларга вазифалар белгилаб берилди.
Вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.