Маърифат улашиб


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида ёшларни китоб мутолаасига жалб этиш, бадиий саводхонлик даражасини ошириш орқали уларни ватанпарварлик ва юртимиз келажагига дахлдорлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сайёра Тўйчиева ва болалар шоираси Кавсар Турдиевалар иштирок қилди.
Тадбирда шоиралар ўз ижодларидан намуналар ўқиб эшиттирдилар ва китоб мутолааси борасида ўз фикрларини билдирдилар.


Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.