Мактабнинг 80 йиллиги нишонланди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK



Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги байрами шодиёналари арафасида тумандаги 21-сонли умумтаълим мактабининг 80 йиллиги тантанали нишонланди.

Тадбирга сектор раҳбарлари, мактабда ўқиб кетган собиқ битирувчилар, нуронийлар, маҳалла аҳли таклиф этилди.


Мактабнинг 80 йиллиги тадбирида қатнашган туман ҳокими З.Абдиримов барчани қўшалоқ байрам билан қутлаб, ушбу мактабни таъмирлашда ҳомийлик кўрсатган саховатпеша мактаб битирувчиларига миннатдорчилик билдирдилар. Шунингдек, бир гуруҳ ташаббускор ҳомийлар тақдирланди.


Тадбир давомида мактабнинг тарихи, бугунги куни ва амалга оширилган ишлар борасидаги видеоролик томоша қилинди ва меҳмонлар байрам дастурхонига таклиф этилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.