МАТБУОТ АНЖУМАНИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун туман ҳокимлигида белгиланган режа асосида “Туман тажрибаси: Энергия самарадорлиги  ва энергия тежамкорлиги” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.    

 

 

Ўтказилган Матбуот анжуманда туман ҳокими З.Абдиримов, туман ҳокими ўринбосарлари Ж.Рўзимов, Ғ.Қаландаров ва туман электр таъминоти бошлиғи З.Матчановлар сўзга чиқиб, туманда электр энергия таъминоти тизимида олиб борилаётган ишлар, энергия тежамкорлиги – қуёш панеллари, унинг афзалликлари, идора-ташкилотларда, аҳоли хонадонларида ўрнатилиш жараёнлари ва галдаги вазифалар ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.

 

 

Анжуман қизғин фикрлар алмашинуви ҳамда савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар ва ўз таклифларини билдирдилар.

 

 

Матбуот анжуманида тегишли ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, туман кенгаши депутатлари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок қилдилар.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.