МАСЪУЛИЯТЛИ БУРЧ ЭЗГУ ВА ГЎЗАЛ АМАЛ
Ҳазорасп туман ҳокими раҳбарлигида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам бериш борасидаги эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун туман ҳокими Мақсудбек Абдуллаев, туман прокурори Дилшодбек Мадиримовлар маҳаллаларда истиқомат қилувчи кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олдилар. Наврўз байрами билан муборакбод этиб, байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Туман ҳокими билан фуқаролар суҳбатлашар экан, улар юртимизга тинчлик, инсон қадрини улуғлаган юртбошимизнинг соғ-омон бўлишини тилаб дуога қўл очиб, эзгу тиалклар билдирдилар.
Дарҳақиқат, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳар биримиз учун гўзал амаллардан бири ва масъулиятли бурчимиздир.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.