"МАҲАЛЛА КОМПЛЕКС" ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган, аҳолининг турмуш даражаси паст, оғир тоифадаги маҳаллаларда аҳолининг яшаш шароитлари, ҳаёт даражасини яхшилаш ва ижтимоий муаммоларини ечиш мақсадида вилоят ҳокими томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан бугун тумандаги “Гулзор” маҳалласида «Маҳалла - комплекс» тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Ў.Машарипов, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ш.Ибрагимов, 3-сектор раҳбари Х.Машарипов ҳамда вилоят ва тумандаги тегишли идора-ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар.

Тадбир давомида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларни, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги, шунингдек, бой тажрибага эга, кўп йиллик меҳнат фахрийлари билан ёшлар ўртасида “Кексалар эъзозда” тадбирлари ўтказилди.

 

Шунингдек, “Ҳуқуқий билимлар соати”, “Бешта муҳим ташаббус” тадбирлари ташкил этилди. Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилди ва эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллада “Терак етиштириш” плантацияларини ташкил этиш ишлари амалга оширилди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.