Кузги дарахт экиш мавсуми


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

11 октябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Видеоселектор йиғилишида Президент 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” деб эълон қилди. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган.


Туманимизда ҳам белгиланган вазифалар ижроси юзасидан кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.
Жумладан, бугун Ҳазорасп тумани ҳокими З.Абдиримов ташаббускорлигида 1-секторда жойлашган Ғафур Ғулом маҳалласи ҳудудидан ўтувчи катта ариқ бўйига 500 тупга яқин манзарали дарахат кўчатлари ўтқазилди.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда кўчат экиш ишлари давом этмоқда.


Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.