Китобхонлик ҳафталиги
Автор:
Сабрижамил
Мамлакатимизда жорий йилнинг 18-23 апрел кунлари "Китобсевар миллат" шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.
Туманимизда ҳам “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугун тумандаги 41-сонли умумтаълим мактабида ҳафталик доирасида “Китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Ў.Машарипов иштирок этди ва мактаб фонди учун китоб совға қилди.
Куй-қўшиқ садолари остида кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирда ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, тумандаги мавжуд умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари фарзанди, маҳалласи ва мактаби учун китоблар сотиб олиб, совға қилишди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.