"ҲАЗОРАСП ШИРТ" ХУСУСИЙ КОРХОНАСИЯНА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар, хусусан, пандемия даврида тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларини оёққа туришида ёрдам бериш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор берилмоқда.
O’zLiDeP вилоят Кенгаши масъуллари ишчи гуруҳи партия электорати бўлган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва амалий кўмак бериш мақсадида тизимли ишларни амалга оширмоқдалар.
Ҳазорасп туманидаги "Ҳазорасп Ширт" хусусий корхонаси пандемия даврида вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатиб турган эди. Яқинда корхона ўз фаолиятинии яна қайта тиклади.
Корхона 150 минг долларлик Хитой технологиялари асосида газлама тўқиш ускиналарини олиб келиш орқали қўшимча равишда 11 та ишчи ўрини яратишга ҳам эришди.
Ушбу коронада ишлаб чиқарилаётган газлама ҳамда тайёр маҳсулотлар асосан Қозоғистон давлатига экспорт қилинади.
-Ҳозирда бу ерда 30 дан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда. Яқинда қўшимча тикув цехимиз ҳам тез кунларда ишга тушади ва 20 та янги ишчи ўрни ташкил қилинади -дейди "Ҳазорасп Ширт" ҳусусий корхонаси раҳбари, Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати Дилшод Абулов.
O’zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари корхона фаолияти билан танишиб, корхона ишчиларидан 8 нафарига аъзолик гувоҳномаларини топширди.