“ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР” ЛОЙИҲАСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

"ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР” лойиҳаси доирасида

50 нафар ёшларга бир гектардан ер ажратилди

 

Ҳазорасп туманида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнатга ўргатиш, ердан унумли фойдаланиб, даромад олишларига шароит яратиш мақсадида "Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 50 нафар ёшларга бир гектардан ер майдони ажратиб берилди. Ажратилган экин ерлари  шу куннинг ўзида экинга тайёрланиб, экиш ишлари бошлаб юборилди.

Туман ҳокими ўринбосари А.Дўсчанов ёшларга ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланиши, оиласи даромадини яхшилаши кераклиги тўғрисида таклиф ва тавсияларни ҳам бериб ўтди. Ёшлар бундан жудаям мамнун бўлишди.  

-Мен бугун 1 гектар ернинг эгаси бўлдим. Бунинг учун аввало Муҳтарам Президентимизга ва барча мутасадди ташкилот раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусида мен ўзимга ажратилган ерлардан  тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб, оилам даромадини яхшилашга, юқори ҳосилдорликка эришсам халқимиз дастурхонини қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга ўз ҳиссамни қўшаман,-дейди Азимбой Самандаров.

Ишонамизга бу ёшлар олдига қўйган мақсадга эришади ва ердан оқилона фойдаланади.

Шунингдек, шу куни дала бошида саховатпеша инсон Рамат ака томонидан уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.