Камчиликлар бартараф этилди
Ҳазорасп туманидаги мактабларда ўқувчиларни кейтеринг усулида соғлом овқатлантириш мақсадида шартнома асосида “Ҳазорасп савдо сервис” МЧЖ ва Урганч шаҳридаги “Жавоҳир Нур юксалиш” МЧЖ корхоналари томонидан маҳсулотлар бепул етказиб берилмоқда.
Туманда тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда маҳсулотлар грамми ва сифатида камчиликлар мавжудлиги аниқланган эди.
Ушбу юзасидан туман ҳокимлигида туман ҳокими иштирокида тегишли мутасадди ташкилотлар, тадбиркорлар билан йиғилиш ўтказилиб, танқидий-тахлил қилиниб, камчиликларни бартараф этиш борасида тадбиркорлар огоҳлантирилганди.
Бугун берилган топшириқлар юзасидан 53-сонли мактабда бўлдик. Маҳсулотлар “Ҳазорасп савдо сервис” МЧЖдан келтирилган бўлиб, егуликлар сифати ва печеньелар грамми тўғри келганлиги ҳамда менюдаги билан бир хилда эканлиги аниқланди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.