“KO`ZMUNCHOQ” МТТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани “Карвак” маҳалласида тадбиркор Қурвогул Салимова томонидан “Ko`zmunchoq” номли давлат хусусий-шериклик асосида янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлади.
Мактабгача таълим ташкилоти 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, 3-7 ёшли маҳалладаги болаларни сифатли таълим-тарбия бериш учун ўз бағрига қамраб олади.

Таълим ташкилоти 2 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳамда 703 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига бунёд этилган.
Бугун болалар боғчасининг очилиш маросимида Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машарипов, мактабгача таълим ташкилотлари, маҳалла оқсоқоллари иштирок этишди.

Ушбу давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти келажагимиз давомчилари бўлмиш ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.