КЕКСАЛАРГА ҲУРМАТ – УЛУҒ САОДАТ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 КЕКСАЛАРГА ҲУРМАТ – УЛУҒ САОДАТ

Кексаларни эъзозлаш – инсоний фазилатдир. Дарҳақиқат, ёши улуғ отахон-у мўътабар онахонларимизни эъзозлаш ва уларни қадрлаш, уларнинг ҳурматини ўрнига қўйиш бизнинг узоқ асрлик урф-одатларимиз, миллий анъаналаримиз ҳамда яшаш тарзимизнинг ажралмас бир бўлагига айланган, десак асло муболаға бўлмайди.

Кекса авлод вакиллларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатишдан чарчамаётган туман ҳокими Ўктам Машарипов бугун ҳам ушбу анаънага амал қилиб, 1-сектор ҳудудидаги Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи 84 ёшли Худойберган ота ва 82 ёшни қаршилаган Мамажон момолар ҳолидан хабар олди.

Туман ҳокими отахон ва онахон билан суҳбатлашар экан муаммолари борасида сўрадилар. Улар соғлигини тиббий кўрикдан ўтказиш кераклиги борасида мурожаат қилишди.

Фуқароларнинг мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Сотиболидев ва шифокорлар чақирилиб, отахон ва онахон тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга керакли дори-дармонлар етказилиши белгиланди.

Бундан хурсанд фуқаролар олтинданда қиммат бўлган дуога қўл очиб, кексаларни ардоқлаётган Президентимизнинг умрларини узун бўлишини, юртимизнинг тинч-осудалигини ҳамда туман равнақи йўлида хизмат қилаётган кексалар, беморлар, эҳтиёжмандлар ҳолидан доимо хабар олишни канда қилмаётган туман ҳокимига соғлик-омонлик тиладилар

Албатта, туман ҳокими томонидан амалга оширилаётган бу эгулик тадбирлари аввало, кекса авлод вакилларига бўлган ғамхўрлик ва эътибор бўлиши билан бирга ёш авлод учун кексаларни ҳурмат қилиш, эътибордан четда қолдирмаслик борасидаги улкан тарбиядир, десак муболаға бўлмайди.  

Сўзимиз сўнгида айтмоқчимизки, юзларидан нур таралиб турган ва 60 йилдан зиёд бир ёстиққа бош қўйиб, меҳр-муҳаббатла фарзандлари, невара, чеваралари ардоғида, бахтиёр яшаётган бу қарияларимизнинг ҳар бир ҳаракатларидан, сўзларидан ибрат олсак арзийди.

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.