Хорижда меҳнат қилаётган ёшлар билан онлайн мулоқот


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Туман ҳокими Зафар Абдиримов хорижий мамлакатларда меҳнат қилаётган ҳазорасплик ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди.
Видеомулоқот шаклида бўлиб ўтган мазкур учрашувда айни кунда Россия Федерациясида истиқомат қилаётган 42 нафар меҳнат мигрантлари иштирок этди. Мулоқот давомида туманимиз ёшларидан турли масалаларда, хусусан, тадбиркорлик имтиёзларидан фойдаланиш, кредит олиш, уй-жой, субсидия, бандлик, электр масалаларида мурожаат ва таклифлар келиб тушди.

 

 

Туман ҳокими ҳар бир мурожаат шахсан ўзининг назоратида эканлигини, кўтарилган масалалар қонун доирасида ижобий ҳал этилишини таъкидлади.
Шунингдек, хорижда ишлаб ва ўқиб юрган ёшлар билан бу каби онлайн мулоқотлар тез-тез ташкил этилиши белгиланди.



Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати.