Хоразм вилояти прокурори тадбиркорлар билан учрашди
Автор:
Сабрижамил
Бугун тумандаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашувда Ҳазорасп туманида 2022-2023 йиллар давомида 132 та ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган ва тугатган тадбиркорларнинг муаммолари тингланди.
Тадбиркорлар томонидан билдирилган ҳар бир муаммо ва мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, қонуний тартибда ўрганиб, ҳал этиш чоралари кўрилиши белгиланди.
Тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда туман ҳокими З.Абдиримов, вилоят ва туманнинг тегишли идора-ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.