ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Қишлоқ аёлларининг меҳнати шаҳар аҳолисиникига нисбатан доим машаққатлироқ бўлган. Ҳатто энг ривожланган давлатларда ҳам улар уй ишларидан ортиб дала ёки ўз томорқасида меҳнат қилиб, аҳоли учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга ўз ҳиссаларини қўшишган.

Бугун туманимизда 15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан катта тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида кўргазмалар ярмаркаси, спорт ўйинлари ва концерт дастурлари бўлиб ўтди.

Тадбирда қатнашган туман ҳокими Ўктам Машарипов хотин-қизлани Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан қизғин қутлади ва тадбир иштирокчиларининг барчасига совғалар тарқатилди.

Шундан сўнг туман маданият бўлими ходимлари томонидан янграган куй-қўшиқларга аёлларимиз рақсга тушиб, байрамни кўтаринки руҳда ўтказишди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.