ХАЛҚ БОЙ БЎЛСА ДАВЛАТ ҲАМ БОЙ ВА ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” чунки давлатнинг асоси халқдир. Халқ бўлмаса давлат ҳам бўлмайди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, фуқаролар тадбиркор бўлмоқда.
Туманимиздаги Ал Хоразмий маҳалласида фаолият юритаётган Шахноза Абдалова ҳам шулардан бири. У бугун тадбиркор. Маҳаллада тикувчилик цехини очиб, аёллар куйлагини тикишни йўлга қўйган.
-Бизнинг цехимизда 15 нафар аёллар фаолият юритади. Унда “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарларида турувчи хотин-қизлар ҳам бор. Бундан ташқари 5 нафар аёлларимизга уйида оиласи, фарзандлари ёнида бўлиб, кийимларни тикишга имконият яратганмиз. Ҳозирги пайтда цехимизда тикилган тайёр маҳсулотлар ички бозорга чиқарилмоқда. Даромадимиз яхши. Шундай имкониятларни яратиб бераётган Президентимизга ўз ташаккуримизни билдирамиз,-дейди суҳбат чоғида Шахноза Абдалова.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати.