Германия халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан юборилган вакллар Ҳазорасп туманида бўлди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун Германия халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан юборилган Туризм соҳаси бўйича халқаро экперт Эике Отто ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг вакили Абдулла Ходжаевлар Ҳазорасп туманида бўлиб, туман ҳокими Мақсудбек Абдуллаев билан учрашдилар.

 

 

Суҳбат давомида ҳудудларнинг мастер режаларини туризм салоҳиятини ошириш тамойиллари асосида ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, туманнинг туризм салоҳиятини ўрганиш орқали лойиҳаларни амалга ошириш белгиланди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.