Фуқаролар мурожаатлари тингланди
Автор:
Сабрижамил
Туман ҳокими З.Абдиримовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул туман ҳокимлиги биносида ўтказилди. Қабул давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик, тиббиёт, бандлик, йўл, кредит расмийлаштириш, ижтимоий ёрдам масалалари бўйича мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат тегишлилиги бўйича ўрганилиб, бир қисми ижобий ҳал қилинди, қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, қўшимча ўрганиш бўйича муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, тегишли ташкилот раҳбарлари ва маъсуллар иштирок этдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.