Фуқаролар мурожаати тингланди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 
 

 

Бугун 25 сентябрь куни туман ҳокими Зафар Абдиримовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда жами 31 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар моддий ёрдам, кредит ажратиш, иш билан таъминлаш, электр энергияси, газ таъминоти, йўлларни таъмирлаш, даволаниш ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Мурожаатларнинг 11 таси жойида ҳал этилди. 7 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 5 таси рад қилинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар мутасадди раҳбарларга ва ҳоким ўринбосарларига йўналтирилди.
Ўтказилган қабулда Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, туман ҳокими ўринбосарлари ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

 



Ҳазорасп туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.