Фуқаролар қабули
Автор:
Сабрижамил
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими З.Абдиримовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, туман ҳокими ўринбосарлари ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Ўтказилган қабулда жами 39 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар моддий ёрдам, кредит ажратиш, иш билан таъминлаш, даволаниш, уй-жой, йўл, бола пули ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Мурожаатлар тегишли тартибда мутасадди раҳбарларга ва ҳоким ўринбосарларига йўналтирилди ҳамда 14 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал қилинди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.