ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокими ўринбосари Ғ.Саттаров, туман Халқ қабулхонаси мудири С. Ходжамуратовлар фуқароларни қабул қилди
Қабулда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар бўйича мурожаат қилдилар.
Мурожаатлар турли мазмунда бўлиб, имтиёзли равишда уй-жой олиш, уй кадастри, моддий ёрдам, бандлик, бола пули ва шу каби бошқа масалаларни ташкил этди.
Қабул давомида тушаётган мурожаатларнинг барчаси ҳам шахсий масалада бўлмай халқ ташвиши борасида келиб тушаётган мурожаатларни ҳам ташкил этади. Ички йўлларни таъмирлаш ва ичимлик суви масалалари шулар жумласидандир.
Фуқаролар мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва қисқа муддатда ахборот бериш вазифаси тегишли мутасадди идора-ташкилот раҳбарларига топширилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.