"Ёшлар" истироҳат боғида тиббий кўрик ташкил этилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманидаги ҳудудларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.

Бугун эса туман марказидаги “Ёшлар” истироҳат боғида ҳам чуқурлаштирилган сайёр тиббий кўрик ўтказилди.

Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг малакали мутахассислари ва туман тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Тиббий кўрик давомида кардиолог, окулист, невропатолог, ЛОР, хирург, терапевт, акушер-гинеколог, УЗИ шифокори, тери – таносил шифокори ва педиатрлар каби бошқа соҳа мутахассислари  фуқароларни кўрикдан ўтказиб, ўз маслаҳатларини бердилар.

Тиббий кўрикни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад турли хил касалликларни барвақт аниқлаб, унинг олдини олишдир.

Ўтказилга тиббий кўрик доирасида туман маданият ходимлари ва ёшлар томонидан тайёрланган концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.