Энг китобхон мактаб лойиҳаси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Айни пайтда туманимизда “Китоб маркази – Китоб дунёси” тармоқ савдо марказлари томонидан ишлаб чиқилган “Энг китобхон мактаб” лойиҳаси бўлиб ўтмоқда.

 


Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур лойиҳада туманимиздаги барча умумтаълим мактаблари фаол иштирок қилмоқда.

 


Бугун ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилаётган жараёнлар билан вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Б.Жуманиязов ва туман прокурори Д. Мадиримовлар танишдилар ва “Китоб дунёси” китоб тармоқ марказлари муассиси, журналист Ш.Ахунджанов билан учрашдилар.

 


Шунингдек, меҳмонлар китобхон ёшлар билан очиқ мулоқот олиб бориб, фаол ёшларга китоблар совға қилдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.