ЭЪЗОЗДАГИ КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун 1-сектор раҳбари, туман ҳокими У.Машарипов ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғ.Рахимовлар томонидан «Кексалар учун туризим ойлиги» доирасида кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Амударё” маҳалласида бўлдилар.

Маҳаллада яшовчи 1927 йилда туғилган 95 ёшни қаршилаган Мунаввар момо Қиличева ҳолидан хабар олиниб, совғалар топширилди.

Юзларидан нур таралиб турган Мунаввар момо тўкин-сочин, тинч-осуда замонамизга шукроналар қилиб яшашимиз лозимлигини айтиб, Президентимизнинг омон бўлишини тилаб дуога қўл очди ҳамда доимий тарзда кексалар ҳолидан хабар олаётган туман ҳокимига соғлик тилади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.