Ўзбекистонда Президент ташаббуси билан 30 июль — "Халқлар дўстлиги куни" сифатида нишонланмоқда.
Хусусан, 30 июль – 7 август кунлари “Дўстлик” фестивали доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб байрам сайллари, концерт дастурлари ташкил қилиниши белгиланган.
Жумладан, туманимизда ҳам шу мунсобат билан “Ёшлар” истироҳат боғида гала концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Ў.Машарипов қатнашди ва барчани байрам билан қутлади.
Концерт дастурига қатнашган турли миллат вакилларига туман ҳокимининг Ташаккурномалари топширилди.
Дўстлик фестивали мавзусидаги байрамона концерт дастурида миллатларнинг бетакрор маданияти, санъати, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи куй-қўшиқлари янгради.
Таъкидлаш лозим, бугунги кунда туманимизда турли миллат ва элатлардан туркман, тожик, татар, қозоқ, қароқалпоқ, рус ва бошқа миллат вакиллари тинчлик ва тотувликда жамиятимизда бир оила сифатида истиқомат қилиб келмоқдалар.
Давлат раҳбарининг бу борада олиб бораётган одилона сиёсатларидан таъкидлаш жоиз, миллатлараро бағрикенглик азалий қадриятимиз бўлиб, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз ҳам ўз ўгитларида халқлар дўстлиги туйғусини юксак даражада улуғлаб келишган.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.