Янги Ўзбекистон массиви
Автор:
Сабрижамил
Ҳазорасп тумани ҳокими Мақсудбек Абдуллаев тегишли масъул ташкилот раҳбарлари билан Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонларига асосан аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш мақсадида тумандаги “Зиёлилар” маҳалласида қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон массиви”да ҳамда 19-сонли мактабда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Танишув чоғида аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга керакли таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда қурилиш жараёнларини белгиланган муддатда, ўз вақтида топшириш муҳимлиги тушунтирилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.