ҲАЗОРАСПЛИК ШАХМАТЧИ ШАРЖАДА БЛИЦ ТУРНИР ҒОЛИБИ БЎЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

БАА давлатининг Шаржа шаҳрида шахматнинг блиц йўналиши бўйича “27th Sharjah International Chess Championship 2022- Blitz” халқаро турнири бўлиб ўтган эди.
Унда тўрт нафар ўзбекистонлик шахматчи баҳс юритиб, 9 имкониятдан 8 очко жамғарган ҳазорасплик элдошимиз халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев олтин медални қўлга киритди.
Нилуфар Ёқуббоева эса 6 очко билан 25-ўринни банд этди.

Нодирбек Ёқуббоевни ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.