“ҲАЗОРАСП” ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли Фармонига асосан Хоразм вилоятининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс салохиятидан самарали фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босувчи экспортбоб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида “Ҳазорасп” ЭИЗ ташкил этилган.

“Ҳазорасп” ЭИЗ ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини хар томонлама қўллаб қувватлаш учун имтиёз ва преференциялар яратилган.

Хусусан, мухтарам Презедентимизнинг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Фармонига асосан ЭИЗ иштирокчилари:

Ер солиғидан;

-      Даромад солиғидан;

-      Юридик шахслар мулк солиғидан;

-      Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловидан;

-      Бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмларни, маҳсулот экспорт қилинганда вужудга келадиган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси қайтарилмаслиги ҳуқуқи билан божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

-      Мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг товарлар рўйхатини комплекс экспертиза қилиш натижалари бўйича ижобий хулосаси бўлган тақдирда четдан келтириладиган қурилиш материалларини божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озод этилганлар.

Мазкур фармонга асосан келтириб ўтилган имтиёзлар ЭИЗ иштирокчиларига киритилган инвестициялар миқдорига мутаносиб равишда 3 йилдан 10 йилгача жумладан:

- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;

- 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;

- 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;

- 10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда — 10 йил муддатга тақдим этилиши белгиланган.

Шунингдек, ЭИЗ иштирокчилари экспортга йўналтириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан ЭИЗ фаолияти давомида (30 йилгача) озод этиладилар. 

Бундан ташқари, ПФ-4931-сонли Фармонга асосан ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган барча турдаги зарурий инжинерлик-коммуникация тармоқлари республика ва ҳудудий даражадаги масъул ташкилотлар томонидан ЭИЗ иштирокчиларининг ишлаб чиқариш ҳудудигача бепул олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3175-сонли ва 2018 йил
6 февралдаги ПҚ-3513-сонли қарорларига асосан “Ҳазорасп” ЭИЗ иштирокчилари учун тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан жами 150,0 млн. доллар миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Шу билан бирга, ЭИЗ ҳудудига инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори ва мухтарам Президентимизнинг 2018 йил  21 декабрдаги ПФ-5600-сонли Фармони билан билан белгиланган тартибга асосан амалга оширилади.

“Ҳазорасп” ЭИЗ Дирекцияси” ДУК томонидан ЭИЗ ҳудудида лойиҳа амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларига хар томонлама ьарча зарурий ёрдам кўрсатилишини маълум қиламиз. (Мурожат учун манзил: Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчаси 23-уй, e-mail: fezhazorasp@umail.uz. Телефон: (0362) 223-13-20)

 

АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДАН
РУХСАТ ОЛИШ ТАРТИБИ

 

Ҳозирги кунда юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолияти объектларини лойихалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи, лойиха смета ҳужжатлари тайёрлаш, архитектура қурилиш ташкилотларидан рухсатнома олиш, объектларни ташқи мухандислик коммуникация

улаш масалалари Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори талаблари асосида хизмат кўрсатилмокда. Жумладан, мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ - Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

3-иловасига мувофиқ - архитектура-режалаштириш топширигини ишлаб чикиш буйича давлат хизматлари кўрсатиш;

4-иловасига мувофиқ - лойиха-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вактда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнгин хавфеизлиги буйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади.

Туман ва шаҳар қурилиш бўлимлари томонидан мазкур қарорнинг қуйидаги иловаларига асосан хизмат кўрсатилмоқда:

2-иловасига мувофиқ - объектни кайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш буйича давлат хизматларини кўрсатиш;

6-иловасига мувофиқ - якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиха-смета ҳужжатларини келишиш буйича давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.

(Мурожат учун манзил: Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчаси 30-уй, e-mail: Xorazm-arx@umail.uz. Телефон: (0362) 223-19-00,)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ МАҚСАДИДА АЖРАТИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР ФОЙДАЛАНИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

 

  1. 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон фармони;
  2. 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сон фармони;
  3. 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон фармони;
  4. 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарори;
  5. 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарори;
  6. 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарори.
  7. 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарори;
  8. Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2019 йил 24 октябрда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2021 йил1 январдан бошлаб:

Дастурлар доирасида лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича (ҳозирда 14 фоиз) Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ банклар орқали амалга оширилади. Имтиёзли кредитлар 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача миқдордаги кредитларни ажратиш юқоридаги банкларининг туман филиаллари. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг вилоят филиаллари; Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ миқдордаги кредитларни ажратиш Дастур координаторлари билан келишилган ҳолда ажратилади.

Имтиёзли кредитни олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади.

  1. Жисмоний шахслардан талаб этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза;
  • паспорт нусхаси;
  • тумандаги оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази хулосаси.
  • Махсулот етказиб берувчи билан тузилган шартнома.
  1. Кичик тадбиркорлик субъекидан талаб этиладиган ҳужжатлар:
  • Ариза;
  • Бизнес-режа;
  • Давлат солиқ инпекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси(1-сон шакл), молиявий натижалари (2-сон шакл) ҳисоботи (янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно);
  • Мол етказиб берувчи ташкилот билан ўтказилган шартнома.

 Жисмоний шахслар учун:

  • Микрокредит қайтарилишининг таъминотига сектор раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсиянома.
  • Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик ҳатарини суғурталайди.

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун:

  • Учинчи шахс кафиллиги;
  • Суғурта полислари;
  • Кредит хисобига сотиб олинаётган мол-мулклар;
  • тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги;
  • бошқа таъминот турлари.

Кредит миқдори

  • БҲМ*нинг 150 бараваригача миқдорда-оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун;
  • БҲМ*нинг 1000 бараваригача миқдорда-кичик тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш учун;
  • БҲМ*нинг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда-самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳалар учун;

Фоиз ставкаси

  • Микрокредитлар йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан ажратилади.

Кредит муддати

  • Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли даври билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

БҲМ-базавий ҳисоблаш миқдорида

Кредитлар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади - ихчам иссиқхоналарни ташкил этиш, асаларичилик, чорвачилик (наслли), паррандачилик, қуёнчилик, балиқчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик, тикувчилик ҳамда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун мини-ускуналар харид қилиш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тадбиркорлик йўналишлари учун ажратилади. (“Микрокредитбанк”, АТ“Агробанк” ва АТ“Ҳалқбанк”. Мурожат учун манзил: Урганч шаҳар Абдулла Қодирий кўчаси 2-уй, Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчаси 25а-уй, Урганч шаҳар Тинчлик кўчаси 2-уй. Телефон: (0362) 223-04-29, (0362) 223-13-56, (0362) 770-42-00).