АҲОЛИ МИННАТДОРЧИЛИГИНИ БИЛДИРДИ
“Паҳлавон Махмуд” маҳалласида яшовчи фуқаролар кўп йиллардан буён ичимлик суви, йўлларнинг таъмирталаблиги ва кўчалар ўртасидан кесишган катта ариқ (зейкаш) бўйидан ўтишда қийинчиликка учраётганди. Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида ушбу муаммолар бугунги кунда барҳам топди. Яъни ичимлик суви барча хонадонларга тортилиб, маҳалланинг ўтиш йўлига кўприк қурилди. Айни кунларда эса йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими маҳалла ички йўлларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида маҳаллада бўлди ва бу муаммони ҳам тезкорликда ҳал этиш бўйича топширқлар берди.
Аҳоли билан учрашув чоғида фуқаролар туман ҳокимига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.