танлови ғолиблари тақдирланди
Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирининг топшириғига кўра, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳуқуқий ва иқтисодий саводхонлик, фаол фуқаролик, экологик маданият ва саломатлик, илм-фан ва технологиялар, медиасаводхонлик, касблар ва келажакка доир тасаввурлари бўйича замонавий дунёқарашни шакллантириш, халқаро баҳолаш мезонлари асосида иншо (эссе) ёзишга ўргатиш мақсадида “Янги фикр” Республика иншолар танлови ўтказилган эди.
Танловда 6-11-синф ўқувчилари иштирок қилиб, ҳар бир синф кесимида учтадан (1-2-3-ўрин) ғолиблар аниқланди.
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра, танловнинг республика босқичида Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани 2-сон мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ўғилжон Бахтиёрова 1-ўринни, Урганч тумани 47-ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси Барчиной Рўзметива 2-ўринни эгаллаган.
Бугун Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғаларни ғолиб ўқувчиларимизга тантанали равишда топширди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.