“ЯНГИ ҲАЁТ” МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Автор:
Сабрижамил
Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга “Янги ҳаёт” маҳалла биноси ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолига ажойиб туҳфа бўлди.
Бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими Ў.Машарипов иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
“Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси тадбиркор А.Матёқубов томонидан давлат хусусий шерикчилик асосида қурилиб битказилди.
Маҳалла биносининг очилиш тадбирида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи-туман ҳокими ўринбосари М.Эшчонов ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.