3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

3 декабрь - дунёда Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланади. Бундан кўзланган асосий мақсад – ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборатдир.

Шу муносабат билан туманимизда тадбир ўтказилди. Тадбирга ногиронлиги бўлган ёки меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган фуқаролар таклиф этилди ва улар учун дастурхон ёзилди.


Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Рўзимов қатнашди ва таклиф этилган меҳмонларга совғалар тарқатилди. Шунингдек, Қизил ярим Ой жамияти, “Инсон” ижтимоий хизматлар туман маркази ва ҳомийлар томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга совғалар улашилди.
Туман маданият уйининг хушовоз хонандалари томонидан янграган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.